"Миллий қадриятлар ойлиги" доирасида режага асосан Уйчи туманидаги 49-сон "Истиқлол" маданият марказида туман маданият бўлими, нуронийлар жамоатчилик кенгаши, ёшлар ишлари агентлиги ва Дехқон МФЙ ҳамкорлигида "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз" деб номланган маданий тадбир ўтказилди.

Унда анъанавий сумалак ва бошқа баҳорий таомлар тайёрланиб, ифторлик ташкил қилинди. Тадбирда кёкушинкай карате бўйича республика мусобақасида совринли ўринларни эгаллаган ёшлар тақдирланди.

Тадбир сўнггида туман нуронийлар жамоатчилик кенгашининг бир қатор аъзолари томонидан ёшларга келгуси ўқиш ва ишларида омад ҳамда зафарлар тиланиб, уларга кўтаринки кайфият улашилди.