Янгиликлар
Уйчи туманидаги 1-ИДУМда туман мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасалар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Турабоева Эъзозхон Мамажоновна Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи этиб тайинланганлиги эълон қилинди.
Йиғилишда таълим тизимида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
САЙЁР ҚАБУЛ
Бугун Уйчи туман маданият марказида туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда туман Кенгаши депутатларининг фуқаролар билан сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мурожаатлар тингланди ва белгиланган тартибда кўриб чиқилди.
Уйчи тумани "Уйчи миришкор қаноти" ММТП ҳудудидаги "Уйчи ниҳоли" фермер хўжалигининг 42 гектар майдонида ғалла етиштирилмоқда. 20 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари ҳам баравж ривожланмоқда. Ҳозирда пахта майдонларида култьтивация ишлари олиб борилмоқда.
Дала шийпонида пиллакор Собирахон Қўчқорова 8 қути ипак қуртини парвариш қиляпти.
Уйчи туманидаги "Машад соҳибкори" фермер хўжалигида 38 гектар майдонда ғалла парваришланмоқда. Шундан 30 гектарида уруғлик ғалла етиштирилмоқда. "Алексевич" кўпайтириш кўчатзорида ғалла баравж ривожланиб, бошоқлар донга тўлмоқда.
38,5 гектар майдондаги ғўза ниҳоллари агротехника қоидалари асосида парвариш қилиниб, сифатли культивация қилинмоқда.
Уйчи тумани Чўртук МФЙда “Муштарий-АИ” МЧЖга қарашли бўш бинода “ESLEM TEXTILE” МЧЖ фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур жамиятда духоба ишлаб чиқарилмоқда. Жамиятда 3 сменада иш ташкил қилиниб, 15 та доимий иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқарилган духобалар қўшни Қирғизистон, Тожикистон Республикаларига экспорт қилинмоқда. Дастгоҳлар Туркия давлатидан импорт қилиниб, икки нафар турк мутахассиси маҳаллий ишчиларга духоба тўқишни ўргатмоқда.







