“Агробанк” Уйчи филиали мажлислар залида туман ҳокими Ш.Мусаев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Савдо-саноат палатаси туман бўлими томонидан ташкилланган учрашувда тадбиркорлар туман раҳбарига тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ажратиш, ижара масалалари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш бўйича мурожаат этдилар.
Мулоқот давомида юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг амалий натижалари, шунингдек, тадбиркорлар фаолиятидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.






