Уйчи туманидаги "Наманган қалқон махсус гуруҳ" НТМда “Уларнинг ҳаёти биз учун ибрат” мавзусида маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди.

Унда туман ҳокими маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, маҳалла маърифат тарғиботчиси А.Нажмиддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассислари Д.Абдиқахаров, А.Насриддиновлар иштирок этишди.

Тадбирда биринчи ва иккинчи ренессанс – буюк даҳолар даври бўлгани таъкидланиб, уларнинг ҳаёти ва ижоди, қолдирган бой маънавий мерослари ҳақида сўз юритилди. Хусусан, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Тўмарис ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ёшларнинг сўнгги ўқиган китоблари, ота-онани улуғлаш, ватанга муҳаббат каби туйғулари тўғрисидаги фикрлари билан танишилди.