Ёшлар билан очиқ мулоқот

Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи тумани бўлимида туман ҳокими Ш.Мусаев иштирокида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлар билан фаол иштирок этдилар. Туман ҳокими ёшлар — юртимиз келажаги эканини таъкидлаб, уларга доимий равишда ғамхўрлик кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Уйчи туманидаги Гулзор маҳалласида маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.

Унда маҳалланинг фаол аҳолиси, кексалар, хотин-қизлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашди. Сайлов натижаларига кўра, номзод Дилмурод Жабборов маҳалла раиси этиб сайланди.

Сайлов якунида Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳусниддин Аҳмедов сўзга чиқиб, Гулзор МФЙни узоқ йиллар бошқарган Мухторжон Мўйдинов фаолиятини алоҳида эътироф этди. Мухторжон Мўйдинов нафақага чиқиши муносабати билан унга “Ташакурнома” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

МАҲАЛЛА СЕРВИС КОМПАНИЯСИГА ЯНГИ БИНО

Маҳаллалар ободлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмлари жорий қилиниб, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Ўтган йили “Пастгузар” МФЙда “Уйчи туман маҳалла сервис компанияси” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. МСК (маҳалла сервис компанияси) томонидан аҳолига 23 турдаги хизмат кўрсатиш учун 67 265 500 сўм маблағ эвазига 12 турдаги асбоб-ускуна олиб келинди. Ҳозирда ушбу жамиятда 8 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган.

Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан 300 миллион сўм маблағ эвазига МСКга замонавий кўринишдаги бино қуриб битказилди.

Бугун мазкур бино фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими Ш.Мусаев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Икрамов, нуронийлар вакиллари қатнашдилар.

Келгусида барча маҳаллаларда ҳам шу каби МСКлар фаолияти йўлга қўйилади.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Уйчи тумани Гулистон маҳалласи ҳудудида деҳқон Жавоҳир  Жамолиддинов 1,5 гектар майдонда парадизо навли картошка етиштирди. Ҳозирда  картошка ҳосилини йиғиштириб олиш  бошланди. Деҳқон 30 тонна ҳосил олишни кўзлаган.

#жараён

1 майдан бошлаб юртимизда маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайлов жараёнлари давом этмоқда .

Уйчи туманидаги Бирлашган маданият марказида Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини раисининг сайлови кўтаринкиликда ташкилланди. Фуқаролар сафларидан сайловни шаффофликда ўтказилишини назорат қилувчи комиссия аъзоларини танлаб олдилар.

Якунда овозлар ҳисоблаб чиқилди. Унга кўра Юсуфжон Ҳайитмирзаев раисликка сайланди.

Боғ кўча МФЙга Шуҳратжон Деҳқонбоев, Гулистон МФЙга Ҳусниддин Қаҳҳоровлар раис этиб сайландилар.

Подкатегории