10 майдан 10 июнгача “Фаровон оила ойлиги”

“ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Бугун “Халқаро оила куни” муносабати билан Уйчи туман маданият марказида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туманимиздаги ўн бир нафар намунали оилалар соҳибаларига “Ибратли оила” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, фаол раҳбар хотин-қизлар Н.Мамасолиева, Ҳ.Бозорова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар самимий тилаклар билдириб, кўкрак нишони соҳибларини қутладилар.

Туман маданият бўлими санъаткорлари иштирокидаги қўшиқлар барчани рақсларга чорлади.

ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ

Уйчи туманидаги Навоий ва Чўртук МФЙлари ҳудудидаги истеъмолчиларига хизмат кўрсатувчи 400 кВА.ли 390 трансформатор пункти ва 160 кВА.ли 409-трансформатор пункти туман электр таъминотининг 2025 йилги мукаммал таъмирлаш режасига асосан ТП ва 0,4 кВ тармоқларини таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Ҳозирга кадар трансформатор пунктидаги носоз иккиламчи комутация, ерга ўтказгичлар қайтадан таъмирланди ва 0,4 кВ тармоқдаги таянч ҳамда траверслар тўғриланди, носоз изоляторлар алмаштирилди. Бунинг натижасида электр қурилмалар меъёр даражасида ишлаши ва ортиқча электр исрофи йўқолишига эришилмоқда.

Электр таъминоти ходимларининг электр қурилмаларда хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиб ишлаш жараёнида “ҲЭТК" АЖ Наманган ҳудудий филиалининг МХТХ бўлими муҳандислари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

Сифатли пахта етиштириш, агротехник тадбирларнинг бажарилишида куну тун тиним билмайдиган механизаторларнинг хизмати катта.

Уйчи туманида фидокор ОВХ пуркагич механизаторлари шарафига тадбир ташкил этилди. Тумандаги энг меҳнаткаш инсонлар – далаларда барча қийинчиликларга қарамай, ғўза қатор ораларида тинмай меҳнат қилган механизаторлар бир пиёла чой устида самимий ҳурмат билан эсланди.

Механизаторларга “Агробанк” Уйчи филиали томонидан ойлик иш ҳақлари топширилди.Механизаторлар кўрсатилган бундай эътибор учун ўз миннатдорликларини изҳор этдилар.

"СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ"

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож,  камбағал оилалар реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш мақсадида "Соғломлаштириш ойлиги"  ўтказилмоқда.

Бугун шу ойлик доирасида Уйчи туман маданият марказида вилоят ва республика мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик  ташкил қилинди. Шунингдек, кўчма рентген аппарати,  ЭКГ,  УТТ текширувлари ҳамда мобил офтольмолог кўриги ҳам амалга оширилди.

Кўрик давомида  туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф. Дедабоев томонидан сайёр қабули  ўтказилди. Саломатлигида муаммо бўлган мурожаатчилар билан суҳбатлашилиб,  муаммолари ечими бўйича  амалий ишлар  қилинди. Жумладан, камбағал оила реестрига  киритилган оиланинг 2 нафар фарзанди гепатит А касаллигига қарши вакцина билан бепул эмланди.

Тиббий кўрикда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Г.Халикова, туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминовлар иштирок этдилар.

Йўқлов

Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев қизилравотлик олим Аҳмаджон Солиев ҳамда меҳнат фахрийси Кароматхон ая Мамасолиева хонадонига йўқлов уюштириб, эсдалик совғаларини топширди.

Подкатегории