"СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ"
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағал оилалар реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш мақсадида "Соғломлаштириш ойлиги" ўтказилмоқда.
Бугун шу ойлик доирасида Уйчи туман маданият марказида вилоят ва республика мутахассислари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, кўчма рентген аппарати, ЭКГ, УТТ текширувлари ҳамда мобил офтольмолог кўриги ҳам амалга оширилди.
Кўрик давомида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ф. Дедабоев томонидан сайёр қабули ўтказилди. Саломатлигида муаммо бўлган мурожаатчилар билан суҳбатлашилиб, муаммолари ечими бўйича амалий ишлар қилинди. Жумладан, камбағал оила реестрига киритилган оиланинг 2 нафар фарзанди гепатит А касаллигига қарши вакцина билан бепул эмланди.
Тиббий кўрикда Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Г.Халикова, туман ҳокимининг ўринбосари А.Муминовлар иштирок этдилар.







