Янгиликлар
64-Халқаро гуллар фестивалида Уйчи тумани вакиллари ҳам муносиб қатнашиб, барчани гўзалликдан баҳраманд этмоқдалар.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Уйчи туманидаги 46-мактабда "Миллатлараро тотувлик - осойишталигимиз гарови” шиори остида уч авлод вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаш бош мақсад экани, ёшлар тарбияси ҳақида сўз юритдилар.
А.Насриддинов куйлаган қўшиқлар, меҳнат фахрийси М.Раҳмонов томонидан ўқилган ғазаллар барчага кўтаринкилик улашди.
Зиёкор МФЙ фаоли, “Шуҳрат” медали соҳибаси, туман Кенгаши депутати И.Қаҳҳорова, зиёли нуроний Ҳ.Абдураҳимовлар ҳаёт йўллари ҳақида гапириб, ёшларни илм-маърифатга чорладилар.
Тадбирга Янгиер, Ҳожиобод, Янгиҳаёт, Зиёкор, Обод МФЙлари фаоллари, маънавий кўмакчилар жалб этилди.

Уйчи туман ихтисослаштирилган мактабида "Илм - энг буюк шараф” шиори остида ташкил қилинган "Сўнгги қўнғироқ" тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари А. Муминов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э. Юнусова, ОАВ вакиллари, ота-оналар иштирок этдилар.
Байрам тадбирини мактаб директори Ҳусниддин Шодиханов очиб, барча битирувчиларга оқ йўл тилади.
Тадбир давомида иқтидорли ўқувчиларнинг бадиий чиқишлари намойиш этилди. Бир гуруҳ фидойи устозлар ҳамда изланувчан ўқувчиларга ташаккурномалар тақдим қилинди.

МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ
Жорий йилда Уйчи туманидаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабини 2800 нафар ўғил-қиз тамомламоқда.
Бугун туманимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 22-мактабнинг 11-синфини 75 нафар ўқувчи тамомлаяпти.
Мактаб жамоасининг байрам тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди ва мамлакатимиз раҳбарининг битирувчи ёшларга табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг бир гуруҳ иқтидорли битирувчилар ҳамда ўқувчиларга "Ташаккурнома”, эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Э.Турабоева иштирок этди.

Уйчи туманида 2024-2025 ўқув йилида жами 2897 нафар ўқувчи 11-синфни тамомламоқда. Ҳозирга қадар битирувчилардан 87 нафари олтин, 7 нафари кумуш медалга якунлаш билан бирга, дунёнинг ТОП-300 лигига кирган олий таълим муассасаларига ўқишга 14 нафари қабул қилинган.
Бугун туман маданият марказида туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи У.Эшановлар иштирокида "Ёшлар билан учрашув" ташкил этилди. Унда 46 та умумий ўрта таълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаблардан 450 нафар битирувчи ёш иштирок этди. Мулоқот давомида ўқишни олий таълимда давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, китоб мутолааси, “Сўнги қўнғироқ” тадбирларини уюшқоқликда ташкил этиш бўйича мулоҳазалар билдирилди. Фаол ўқувчилар рағбатлантирилди.






