МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ

Жорий йилда Уйчи туманидаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабини 2800 нафар ўғил-қиз тамомламоқда.

Бугун туманимиздаги барча мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 22-мактабнинг 11-синфини 75 нафар  ўқувчи тамомлаяпти.

Мактаб жамоасининг байрам тадбирида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди ва мамлакатимиз раҳбарининг битирувчи ёшларга табригини ўқиб эшиттирди.  Шундан сўнг бир гуруҳ иқтидорли битирувчилар ҳамда ўқувчиларга "Ташаккурнома”, эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Э.Турабоева иштирок этди.