УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
Уйчи туманидаги 46-мактабда "Миллатлараро тотувлик - осойишталигимиз гарови” шиори остида уч авлод вакиллари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар ватанимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаш бош мақсад экани, ёшлар тарбияси ҳақида сўз юритдилар.
А.Насриддинов куйлаган қўшиқлар, меҳнат фахрийси М.Раҳмонов томонидан ўқилган ғазаллар барчага кўтаринкилик улашди.
Зиёкор МФЙ фаоли, “Шуҳрат” медали соҳибаси, туман Кенгаши депутати И.Қаҳҳорова, зиёли нуроний Ҳ.Абдураҳимовлар ҳаёт йўллари ҳақида гапириб, ёшларни илм-маърифатга чорладилар.
Тадбирга Янгиер, Ҳожиобод, Янгиҳаёт, Зиёкор, Обод МФЙлари фаоллари, маънавий кўмакчилар жалб этилди.







