Уйчи туманида 2024-2025 ўқув йилида жами 2897 нафар ўқувчи 11-синфни тамомламоқда. Ҳозирга қадар битирувчилардан 87 нафари олтин, 7 нафари кумуш медалга якунлаш билан бирга, дунёнинг ТОП-300 лигига кирган олий таълим муассасаларига ўқишга 14 нафари қабул қилинган.
Бугун туман маданият марказида туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда туман ИИБ бошлиғи У.Эшановлар иштирокида "Ёшлар билан учрашув" ташкил этилди. Унда 46 та умумий ўрта таълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактаблардан 450 нафар битирувчи ёш иштирок этди. Мулоқот давомида ўқишни олий таълимда давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш, китоб мутолааси, “Сўнги қўнғироқ” тадбирларини уюшқоқликда ташкил этиш бўйича мулоҳазалар билдирилди. Фаол ўқувчилар рағбатлантирилди.






