23-Эзгулик сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Моҳира Холмирзаеванинг “маҳалла еттилиги” билан амалга ошираётган фаолияти ўрганилди.

Депутатнинг сайёр қабули, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар бандлиги, "Аёллар дафтари" ижросини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш, ипак қурти парвариши, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш асосий эътибордаги масала бўлди.

Вилоят Кенгаши депутати, "Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Н.Дедаханова, ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори Т.Боймирзаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаххаровлар депутат фаолияти билан танишиб, ўз таклифларни билдирдилар. Хизиробод ОШП томонидан соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинди, туман АКМ кутубхоначилари барчани китобхонликка чорлашди.

Миллий қадриятларимизга ҳурмат, урф-одатлар, меҳр-оқибат тушунчалари кайвони онахонлар ўгитлари билан намоён этилди. Томорқадан унумли фойдаланаётган намунали хонадон соҳиблари ҳамда фаол нуронийларга ташаккурнома, эсдалик совғалари топширилди. Аҳолида меҳнатсеварлик туйғусини кучайтириш бўйича “Ишонч” лойиҳаси доирасида “Камбағалликдан фаровонликка эришган энг намунали оила” танлови ғолиблари рағбатлантириди.