СОҲА ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги “Висол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тумандаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият кўрсатаётган соҳа фидойиларига эҳтиром кўрсатилди. Вилоят Кенгаши депутати, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Қодиров, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар самимий тилаклар билдиришди.
Байрам муносабати билан Қумтепа МФЙ раиси Зулфия Акбарова ҳамда солиқ инспектори Адҳамжон Абдуллаев "Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони, Пастгузар МФЙ раиси Нодирбек Шарипов вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар. Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хавфсиз ҳудудни яратишдаги фаоллиги учун 12 нафар маҳалла раисига вилоят ҳокимлигининг “Ташаккурномаси” топширилди.
Байрам тадбири иштирокчиларига эсдалик совғалари тақдим қилинди.








