Белбоғли кураш бўйича 21- 23 март кунлари Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида Шахид Аззам Бхагат Синх мемориал халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 4 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Қувонарлиси, Уйчи туманидан 57 кг. вазнда Ҳасанбой Урайимов, 62 кг. вазнда Аббосбек Аҳмаджонов, +100 кг.вазнда Азимжон Юлдашевлар олтин медаль, 75 кг. вазнда Муроджон Ҳамидов кумуш медаль, 76 кг. вазнда Дилдора Мамадалиева ҳамда Мухлиса Шорустамовалар бронза медалига сазовор бўлишди.
Умумжамоа ҳисобида Россия 1-ўрин, Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўрин, Ҳиндистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Мусобақада туманимиздан халқаро тоифадаги ҳакамлар Элмурод Абдуллаев, Жамшид Эгамовлар иштирок этиб, халқаро қоида тўғрисида мастер класс ўтишди.







