Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманидаги ўрганишлари давомида "Соку"  МФЙда бўлиб, хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, паррандачилик, чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Баҳодир Жўраевнинг асли касби ўқитувчилик. У  паррандачилик, чорвачиликка қизиқади. Хонадонида 10 бош қорамол, 20 бош қўй, йигирмага яқин турдаги қуш ва паррандаларни парвариш қилади. Алмаз қирғовули, товус кабутар, Ҳинд товуси, лентали товус кабутар, шимолий Кавказ кабутари, якобин, Кавказ қирғовули каби ноёб қуш ва паррандалар бор.

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Муҳаммадвали Отақўзиев олти сотихли томорқасига февраль ойида картошка ва рўзғор учун бошқа зарур турдаги маҳсулотларни эккан. У йилига уч мартагача ҳосил олади. Орифжон Қамбаров эса  хонадонида 6 бош сментал қорамолларини парвариш қилмоқда.

Вилоят раҳбари хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш орқали фаровон яшаётган бу каби оилалар тажрибасини оммалаштириш лозимлигини таъкидлади.