Мамлакатимиз хотин-қизларига юксак ҳурмат, доимий  эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиб келинаётгани, давлат сиёсати даражасига кўтарилгани бежиз эмас. 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами  муносабати билан Уйчи туманидаги маданият марказида байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ш.Мусаев аҳли зеболарни байрам билан самимий табриклади.

Таниқли хонандалар Комилжон Неъматов, Даминжон Қосимов туман маданият маркази “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ҳамда 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокидаги байрам концерти барчага хушнудлик бағишлади.