Уйчи туманида  қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда долзарб агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув амалий семинар йиғилиши бўлди.

Унда Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги  олим-мутахассислар ҳамда вилоят ҳокимининг ғаллачилик бўйича маслаҳатчиси А.Нуралиев иштирок этдилар.

Ғаллачилик фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари  ва томорқа ер эгаларига мавзуга доир тавсиялар берилди.