Уйчи туманида  2025 йилда  “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида маҳаллаларда томорқа ерларини суғоришни яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. 

1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙ оғир ҳудуд деб танлаб олинган. Шу кунларда аҳолининг томорқа ерларини суғоришни яхшилаш учун қувур тармоғи тортишга киришилди. “Барокат ҳиммат файз” МЧЖ томонидан шу кунга қадар 800 метр полиэтилен қувур монтаж қилиб бўлинган ва 2500 метр ерда траншея қазилиб, қувур тортилмоқда. Иш якунланса, маҳалла ҳудудидаги  300 та хонадонда сув таъминоти яхшиланади ва томорқадан даромад олиш имконияти яратилади.