Янгиликлар
Туман “Баркамол авлод” болалар мактаби қошида ташкил этилган “Ментал арифметика” тўгараги аъзолари Дубайда ментал арифметика бўйича бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олишди.
Жумладан, ушбу нуфузли мусобақада Шоҳида Неъматиллаева (26-мактаб, 2-синф), Искнаадар Аҳмаджонов (3-синф), Нурмухаммад Дилшодов (6-мактаб, 1-синф), Моҳибегим Содиқжонова (2-синф), Мавлуда Абдумуталлиева (3-синф), Темурбек Мўминов (33-мактаб) ғолибликни қўлга киритдилар.
Бу ёш иқтидор эгалари бугун туман маданият маруказида тантанали кутиб олинди. Унда туман ҳокими Ш. Мусаев , туман ИИБ бошлиғи У. Эшанов, туман ММТБ бошлиғи М. Мўминов, вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Х. Маматовалар ғолиб ўқувчиларни табриклаб, уларнинг устозлари ва ота-оналарига миннатдорчилик билдирдилар ҳамда болаларга эсдалик совғаларни топширдилар.
Мамлакатимиз раҳбарининг спорт соҳасига оид ўтказган видеоселектр йиғилишидан келиб чиқиб сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари сарҳисоби Уйчи туманида сектор раҳбарлари бошчилигида 4 та йўналишда кўриб чиқилди.
Олимпия ва параолимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортда селекция ва таълим тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган 2025 йилги спорт мусобақалари ҳамда танловларни юқорни савияда ташкил этиш.
Йиғилишда 1-2-сонли спорт мактаблари, мактабгача ва мактаб бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг раҳбар ҳамда ходимлари, тренер-ўқитувчилари иштирок этдилар.
Йиғилишда масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва туман раҳбарлари томонидан жорий йилдаги режалар белгилаб берилди. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган 2025 йилги спорт мусобақалари, танловларни юқори савияда ўтказиш юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.
Кимда мопед ва электрскутер мавжуд бўлиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, зудлик билан 2-туманлараро рўйхатдан ўтказиш (Уйчи мэро) бўлимига учранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429- сонли қарорига асосан2025 йил 1 мартга қадар рўйхатдан ўтказиб олинг, акс ҳолда йўлларда ҳаракатланиш жараёнида рўйхатдан ўтказилмаганлиги учун жарима белгиланади.
Уйчи туман 2-ТРИБ.
Уйчи туманидаги 46-мактабда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига атаб "Ўзбек театри асосчиси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилшода Жўраева томонидан 7-синфлар ўртасида "Беҳбудий сабоқлари" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Тарих фани ўқтувчиси Нозимжон Ниязов томонидан Беҳбудийнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли тўғрисида кенг маълумот берилди. Ўқувчилар М. Беҳбудийнинг сиймосини маҳорат билан гавдалантиришди.
Давра суҳбатидан ўқувчилар мамнун бўлишди ҳамда Беҳбудийнинг ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганишга бел боғлашди.
Мамлакатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари мавзусида ўтказилаётган республика кўргазмали семинари иштирокчилари Уйчи тумани "Қумтепа" маҳалласидаги “Қумтепа” ёшлар кичик саноат зонасида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумотлар берди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






