Мамлакатимиз раҳбарининг спорт соҳасига оид ўтказган видеоселектр йиғилишидан келиб чиқиб сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари сарҳисоби Уйчи туманида сектор раҳбарлари бошчилигида 4 та йўналишда кўриб чиқилди.

Олимпия ва параолимпия ҳаракатини ривожлантириш, спортда селекция ва таълим тизимини такомиллаштириш, оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган 2025 йилги спорт мусобақалари ҳамда танловларни юқорни савияда ташкил этиш.

Йиғилишда 1-2-сонли спорт мактаблари, мактабгача ва мактаб бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг  раҳбар ҳамда ходимлари, тренер-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Йиғилишда масъулларнинг ҳисоботлари тингланди ва туман раҳбарлари томонидан жорий йилдаги режалар белгилаб берилди. "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказиладиган 2025 йилги спорт мусобақалари, танловларни юқори савияда ўтказиш юзасидан ўқув семинар ташкил этилди.