Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Овчибулоқ МФЙда яшовчи Зулфияхон Ҳайитова хонадонида сумалак сайли уюштирилди. Кекса-ю ёшни ўз бағрига олган мазкур маънавий-маърифий тадбир миллий қадриятларимиз намойишига айланди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари Саидахон Аҳмадалиева самимий тилаклар билдирди.

Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Соку МФЙда туман электр таъминотининг 2025 йил мукаммал таъмирлаш режасига асосан қуввати 63 кВА бўлган 27- сонли трансформатор пункти 0,4 кВ ҳаво тармоғида ишлар бажарилмоқда.

Бунинг натижасида 48 та хонадон сифатли электр энергияси билан таъминланади. Солқи симлар тортилиб, синган изоляторлар алмаштирилади, қийшайган таянч ва траверслар тўғриланмоқда. Фазалараро юкламалар тенгланиб, электр энергиясининг йўқолиши ва исрофи камаяди.

Йўлингиз Уйчи туманининг Ахси маҳалласи томон тушса, албатта, “Ахси” қабристонига бир кириб ўтинг. Нега дейсизми?

Бугун “Ахси” қабристони тумандаги энг намунали, озода ва саришта, обод қабристонга айланмоқда. Бу шу ерда яшовчи аҳолининг ташаббуси ва ҳомийлигида бўляпти. Салкам ўн кундирки, бу ерда катта ҳашар бошланган. Қабристон ҳудудидаги кириш йўллари тўлиқ бетонлаштирилиб, ариқлар, гулхоналар тартибга келтирилмоқда. Зиёрат қилувчилар учун энг зарур шарт-шароитлар яратилмоқда. Буни қуйидаги суратлар ва лавҳамизда ҳам кўришингиз мумкин.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Уйчи туманидаги 16-мактабда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишлаб ана шу мавзуда  маънавий-маърифий тадбир  ўтказилди.

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда  ташкил қилинган тадбирда маърифат тарғиботчиси, туман ҳокимининг матбуот котиби М.Қамбаров, мактаб директори Ҳ. Муродов, фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари ва ўқувчи- ёшлар иштирок этдилар.

Ўқувчилар томонидан З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди. Ғазал ва рубоийлардан  намуналар ўқилди. Бошланғич синфнинг иқтидорли  ўқувчилари томонидан  “Ватан соғинчи” саҳна кўриниши намойиш қилинди. “Юлдузли тунлар” романи асосида 10-синф ўқувчиси М. Жўраевнинг саҳналаштирган чиқиши барчага манзур бўлди.

Тадбир “Миллий либослар куни”га уланди. Кеча якунида тадбир ташкилотчилари - она тили ва адабиёт, тарих фани ўқитувчилари, бошланғич ва юқори синф раҳбарлари эътироф этилди.

Умиджон СУЛТОНОВ, ММИБД ўринбосари.

Уйчи тумани маданият марказида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ташкил этилиб, унда фуқароларнинг мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари тингланди.

Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, Президент Халқ қабулхонасининг вилоят бўлими мудири ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Фуқароларнинг саломатлик, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, коммунал соҳа, ер ва уй-жой, кредит олиш каби масалалардаги 384 та мурожаати тегишли идоралар вакилларига йўналтирилиб, кўплаб муаммолар жойида ҳал қилинди. Муддат талаб қилган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

Подкатегории