Уйчи тумани маданият марказида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон ва Норин туманлари аҳолисининг яшаш ҳамда турмуш шароитларини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи томонидан сайёр қабул ташкил этилиб, унда фуқароларнинг мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари тингланди.

Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, Президент Халқ қабулхонасининг вилоят бўлими мудири ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Фуқароларнинг саломатлик, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, коммунал соҳа, ер ва уй-жой, кредит олиш каби масалалардаги 384 та мурожаати тегишли идоралар вакилларига йўналтирилиб, кўплаб муаммолар жойида ҳал қилинди. Муддат талаб қилган масалалар бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.