Уйчи туманидаги 16-мактабда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишлаб ана шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда маърифат тарғиботчиси, туман ҳокимининг матбуот котиби М.Қамбаров, мактаб директори Ҳ. Муродов, фан ўқитувчилари, синф раҳбарлари ва ўқувчи- ёшлар иштирок этдилар.
Ўқувчилар томонидан З.М.Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилди. Ғазал ва рубоийлардан намуналар ўқилди. Бошланғич синфнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан “Ватан соғинчи” саҳна кўриниши намойиш қилинди. “Юлдузли тунлар” романи асосида 10-синф ўқувчиси М. Жўраевнинг саҳналаштирган чиқиши барчага манзур бўлди.
Тадбир “Миллий либослар куни”га уланди. Кеча якунида тадбир ташкилотчилари - она тили ва адабиёт, тарих фани ўқитувчилари, бошланғич ва юқори синф раҳбарлари эътироф этилди.
Умиджон СУЛТОНОВ, ММИБД ўринбосари.






