Янгиликлар
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "қизил тоифа"га киритилган Ғайрат МФЙ "Ойбулоқ" кўчасида аҳоли билан мамлакатимиз раҳбарининг "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси бўйича тарғибот ишлари олиб борилди, кўча ва хонадонларни ободонлаштириш бўйича топшириқлар берилди
Маҳаллаларда муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда миграцияда бўлган фуқаролар билан манзилли ишлаш юзасидан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳи штаби ташкил қилинди.
Бундан кўзланган мақсад аҳолининг муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш, уларни тезкор ҳал этишдир.
Барча ташкилот, муассасалар масъулларидан ташкил топган штаб вакиллари кунлик таҳлилий маълумотларни тайёрлаб, барча масалаларда аниқ ва тизимли мурожаатларни ўрганмоқда.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги педагогика коллежи биносида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, ташкилот, муассасалар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, мурожаатларни тингладилар.
Сайёр қабул давомида 30 дан ортиқ фуқаронинг кадастр, оилавий масала, уй-жой, тиббий ва ижтимоий ёрдам, бандлик билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди.
Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди. Ўрганиш ва муддат қиладиган мурожаатларни қаноатлантирилиши назоратга олинди.
Китобхонликни янада ривожлантириш, ўқувчи- ёшларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев сектор ҳудудидаги 41-мактаб ўқувчиларига 100 дона лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги янги бадиий адабиМактабда шу ҳафта давомида китоблар фестивалини ўтказиш келишиб олинди.ётлардан совға қилди. 
Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги Оқтош МФЙда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойили асосида ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, инфратузилма яхшиланади. Айни вақтда мазкур маҳаллада штаб кунлик фаолиятини олиб бормоқда.
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев хизмат кўрсатувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари билан амалга ошириладиган ишларни режалаштириб, муҳокама қилди. Мулоқот жараёнида ўрганилган муаммолар ечимига амалий киришилди.






