Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги  Оқтош МФЙда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойили асосида ободонлаштириш ишлари амалга оширилади, инфратузилма яхшиланади. Айни вақтда мазкур маҳаллада штаб кунлик фаолиятини олиб бормоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев  хизмат кўрсатувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари  билан амалга ошириладиган ишларни режалаштириб, муҳокама қилди. Мулоқот жараёнида ўрганилган муаммолар ечимига амалий киришилди.