Янгиликлар
Миллий либосларда халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари мужассам бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ғоятда муҳим аҳамият касб этмоқда.
3-Ўнҳаят сайлов округидан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши депутати Акмалжон Абдуллаев бугун 16-мактабда таълим-тарбия жараёнлари билан танишиб, миллий қадрият ва урф-одатларимизни ёшлар онгига синдиришда фидойилик кўрсатаётган жамоа фаолиятини эътироф этди.
Уйчи туманидаги 12-мактабда МФЙлари еттилик аъзолари, "Кексалар маслаҳати" гуруҳи, ҳудуддаги мактабларнинг масъуллари, ота-оналар, маърифат тарғиботчилари вакиллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Юртбошимиз раҳбарлигида 2024 йил 24 декабрь куни ўтказилган 2025 йил учун устувор вазифалар юзасидан 63-сонли топшириқнинг "Мактабларда таълим-тарбия жараёнида "Бир болага етти маҳалла ота-она" шиори остида жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш ҳақида”ги 10-бандининг ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т. Исматиллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаҳаров, туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари М.Юлдашев, А.Нажмиддинов, ММТБ вакили Ғ.Хўжаев, Ахси жоме масжиди имом хатиби Қ.Иброҳимовлар мулоҳазалар билдиришди.
Тадбир якунида илғор пиллакор Кифоятхон Эгамовага “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони топширилди.

Туманимизга бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Талатжон Гаппаровлар ташриф буюришди.
Дастлаб улар халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолияти билан танишдилар. 1-мактабда сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Ходим бўлим бошлиғига унга 10 кун иш ҳақи сақланмаган таътил кераклигини айтди. Бўлим бошлиғи кадрга мурожаат қилиши кераклигини тушунтирди. Ходим шунда иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳақида ариза ёздида, аризани кадрга бериб, бир нусхасига “олдим” деб имзо қўйдириб, кадр ҳай-хай дегунича уйига кетиб қолди. Эртаси куни ҳам, индин ҳам ишга келмади.
Натижада ходим МК 161-модда иккинчи қисм 5-банди билан ишдан бўшатилди. Сабаби, бир кун давомида 4 соатдан ортиқ вақт ишда бўлмаслик ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган эди.
Кейин нима бўлди? Топдингиз, ходим судга берди. Судда у иш ҳақи сақланмаган таътилга кетганлиги, қўлида таътилга кетиш ҳақидаги аризанинг бир нусхаси борлиги ва унга кадрлар бўлими бошлиғи “бир нусхасини олдим” деб имзо қўйганлигини билдирди. Қўлидаги ҳужжатларни судга тақдим этиб, уни ишга тиклашни ва иш берувчидан моддий-маънавий зарарларни ундириб беришни сўради.
У бўлди, бу бўлди, 3 та суд мажлисидан кейин суд иши якунига етди. Суд ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилди. Хўш, нимага?
Сабаби, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сон қарори 38-бандига асосан иш берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш ёхуд ўзбошимчалик билан дам олиш кунлари (отгул)дан фойдаланиш ҳам узрсиз сабабларга кўра ишда бўлмаслик ҳисобланади.
Ҳақиқатдан ҳам, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзган, лекин бу ариза юзасидан таътилга кетишига иш берувчи розилик бермаган. Ходим эса, иш берувчининг расмий муносабатини ва руҳсатини кутмасдан туриб ўзбошимчалик билан таътилга кетиб қолган.
Қолаверса, МКнинг 241-моддаси биринчи қисмида ҳам бекордан-бекорга “ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади” дейилмаган.
Яъни, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга кетар экан, унинг муддати иш берувчи билан келишилиши шарт эди. Лекин, бу ишда ходим мазкур қоидага ҳам риоя килмаган.
Шокиржон Дадабоев, Уйчи туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти
Меҳнат кодексининг 127-моддаси тўртинчи қисмида “ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт” дейилган.
Демак, агар ходим талаб қилган тақдирда, иш берувчи унга ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан кўчирма нусха беришга мажбур. Агар ходим бундай талаб қўймаган бўлса, унга бу буйруқнинг эълон қилингани етарлидир.
Юқоридаги моддага кўра, буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 кунлик муддатда, имзо қўйдириб эълон қилинади.
Бунда эътибор беринг, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда унинг ходимга эълон қилинганлиги тўғрисида ходимнинг тасдиқ мазмунидаги имзоси бўлади.
Амалиётда, бу буйруқнинг ўзига ходим томонидан тегишли (“эълон қилинди” деган) ёзувни киритиш ва имзо қўйиш йўли билан расмийлаштирилади. Шокиржон Дадабоев, Уйчи туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти






