Аҳоли билан доимий мулоқот ва мурожаатларини эшитиш, қийнаётган муаммоларига ечим топиш асосий вазифага айланди.

Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев мутасадди ташкилотлар вакиллари билан туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди, уларни ҳал этиш вақтлари белгиланди. Ижобий ҳал этиш бўйича ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.

Инсон фақат тарбия орқали инсон бўлади, унинг қандайлиги тарбиянинг натижасидир. Уйчи туманидаги Бирлашган маданият марказида ёшлар тарбиясига қаратилган навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Туман бош имом хатиби О.Исоқов, маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ММТБ вакили Ғ.Хўжаев, нуронийлар кенгаши аъзоси, маърифат тарғиботчилари М.Юлдашев, А.Нажмиддиновлар халқимиз, айниқса, ёшларни одоб-ахлоқ, илм-маърифатга чорлаш бўйича маърузалар қилишди.

Биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган тарбиявий ишларга барча бирдек масъул экани таъкидланди.

Шунингдек, ажримларнинг олдини олиш, камбағалликни қисқартириш, томорқадан унумли фойдаланиш, атроф- муҳитни асраш каби масалаларда жамоат вакилларини фаол бўлишга чорланди.

✅Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда.

✅ Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир (https://t.me/ecogovuz/46286).

⚠️ Факт!

⚡️Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газучун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метанчиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

⚡️Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро панел (IPCC) маълумотларига кўра, қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишнинг асосий қадамларидан биридир.

Уйчи туманидаги 22-ИДУМда Мевазор, Олмурут, Бўёғон, Иттифоқ, Ғайрат МФЙлари еттилиги, нуронийлар, бувижонлар мактаби аъзолари, маҳалла маърифат тарғиботчилари,15, 22, 28, 34,41,47-мактабларнинг маънавий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, кўчабошилари иштирокида “Бир болага етти маҳалла ота-она” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, диний идора вакили С.Ғаниев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, ЎзХДП туман кенргаши раиси Ғ.Жўраев, маърифат тарғиботчилари М.Юлдашев, А.Нажмиддинов, мактаб директори Р.Назароваларнинг “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича маърузалари тингланди.

Маълумки, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2025 йил 23 январь куни Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланиши, уларга савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиш мақсадида VII 4-3-6-86-K/25-сонли қарори (https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/2221388) қабул қилинган.

Мазкур қарорга асосан аҳолининг пиёдалар қатнови учун ажратилган йўлларда ноқонуний фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фуқароларга ноқонуний қурилмаларини 2025 йилнинг 15 февралига қадар олишлари РАСМАН ОГОҲЛАНТИРИЛАДИ. Ўз навбатида савдо фаолияти билан белгиланган жойларда шуғулланиш ва савдо қонун-қоидаларига сўзсиз риоя этишлари сўралади.

Ишчи гуруҳи, кадастр агентлиги туман бўлими томонидан ноқонуний қурилишлар, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланишини билдирамиз.

Подкатегории