Аҳоли билан доимий мулоқот ва мурожаатларини эшитиш, қийнаётган муаммоларига ечим топиш асосий вазифага айланди.
Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев мутасадди ташкилотлар вакиллари билан туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди, уларни ҳал этиш вақтлари белгиланди. Ижобий ҳал этиш бўйича ташкилот вакилларига вазифалар белгилаб берилди.






