Маълумки, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2025 йил 23 январь куни Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланиши, уларга савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиш мақсадида VII 4-3-6-86-K/25-сонли қарори (https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/2221388) қабул қилинган.
Мазкур қарорга асосан аҳолининг пиёдалар қатнови учун ажратилган йўлларда ноқонуний фаолият кўрсатаётган тадбиркор ва фуқароларга ноқонуний қурилмаларини 2025 йилнинг 15 февралига қадар олишлари РАСМАН ОГОҲЛАНТИРИЛАДИ. Ўз навбатида савдо фаолияти билан белгиланган жойларда шуғулланиш ва савдо қонун-қоидаларига сўзсиз риоя этишлари сўралади.
Ишчи гуруҳи, кадастр агентлиги туман бўлими томонидан ноқонуний қурилишлар, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар қўлланишини билдирамиз.






