Вилоят ҳокимининг белгилаган графиги асосида туман ҳокимлиги, вилоят "Микрокредитбанк" ва туман тижорат банклари томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.

— Ўтказилган ярмаркада тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар учун бизнес кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзли кредит сармояси, яратиладиган иш ўрни, бандликни таъминлаш жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди, — дейди туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш маркази директори Долимжон Мавлонов.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Маруфжон Рахманов ҳам иштирок этиб, лойиҳалар бўйича таклифларини билдирди.

Шунингдек, бўш иш ўринларининг "Меҳнат ярмаркаси" ҳам ташкил қилинди.

Уйчи туман ҳокимлигида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаб ва ташкилотлар директорлари иштирокида таълим-тарбия ишлари сифатини янада яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов таҳлилли маълумотларни тақдим этишди ва мутасаддиларга тегишли топшириқлар беришди.

Уйчи туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа”  мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирга МФЙлар еттилиги, нуронийлар, маҳалла маърифат тарғиботчилари, кўчабошилар жалб қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Рахманов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими  раиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исаков,  Маҳаллалар уюшмаси туман  бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, нуронийлар кенгаши аъзоси М.Юлдашевлар мавзу юзасидан фикр билдирдилар.

Маърузачилар томонидан жиноятчилик, “қизил ҳудуд”га кирган маҳаллалар таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг келиб чиқиш омиллари муҳокама этилди. Шунингдек, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар тарбияси, бунда ота-оналар намуна кўрсатишлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Маруфжон Рахмановнинг Уйчи туманида сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда нуроний онахон ва отахонлар қатнашдилар. Мулоқотда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш борасида қабул қилинаётган қарорлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Айниқса, аҳоли учун янгилик бўлган “Маҳалла банкирлари” ва “Маҳалла агентлари” ташкил этилганлиги, бу аҳолини бандлигини таъминлашда ва уларнинг меҳнатга бўлган муносабатини оширишда катта ёрдам бериши таъкидланди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги "қизил тоифа"га кирган Кесканёр маҳалласи еттилиги,  туман Кенгаши депутатлари ҳамда фаоллари билан жиноятчилик  ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди. Мулоқот давомида келгусида амалга ошириладиган режалар белгилаб олинди, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Подкатегории