Уйчи туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш устувор вазифа” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирга МФЙлар еттилиги, нуронийлар, маҳалла маърифат тарғиботчилари, кўчабошилар жалб қилинди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Рахманов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, туман бош имом хатиби О.Исаков, Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, нуронийлар кенгаши аъзоси М.Юлдашевлар мавзу юзасидан фикр билдирдилар.
Маърузачилар томонидан жиноятчилик, “қизил ҳудуд”га кирган маҳаллалар таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг келиб чиқиш омиллари муҳокама этилди. Шунингдек, маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар тарбияси, бунда ота-оналар намуна кўрсатишлари зарурлиги таъкидлаб ўтилди.






