Уйчи туманидаги Ёрқўрғон маданият марказида МФЙлари фаоллари, нуронийлар, бувижонлар мактаби аъзолари, маҳалла маърифат тарғиботчилари, мактаблар директорлари, кўчабошилар ва отинойилар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, диний идора вакили А.Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, маърифат тарғиботчиси М.Юлдашевлар мавзу бўйича маърузалар қилишди.

Мулоқотда тўй-маросимларни тартибга солиш, ёшлар тарбияси бўйича сўз юритилди.

➕Бугун туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари томонидан ҳокимлик аппарати ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишди.

✅Ушбу ташаббус ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш ва уларнинг меҳнат фаолиятида соғлом муҳит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Кўрик давомида ҳар бир ходимга малакали шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий текширув ўтказилди. Шунингдек, зарур ҳолларда қўшимча маслаҳат ва тиббий тавсиялар берилди.

Мазкур ташаббус ҳокимликда фаолият юритаётган ходимларнинг иш унумдорлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида аниқлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу эса нафақат ходимларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга, балки туман ҳокимлигидаги умумий иш муҳитини янада самарали ва ижобий этишга хизмат қилади.

Ассалому алайкум, ҳурматли брифинг иштирокчилари!

 

Маълумки, муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2024 йилда Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, камбағаллик ва миграцияни кескин камайтириш борасида ўтган даврда қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Масъул раҳбарлар бошчилигида 4 та йўналишда штаблар ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага вилоят бошқарма, ташкилотлари мутасаддилари бириктирилди.

Туманда 3 ой муддатда 17 131 нафар аҳоли бандлигини таъминлаш орқали ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш дастури тасдиқланди.

Йил бошига туманда ишсизлик 6,9 фоизни (6 462 нафар ишсиз) ва камбағаллик 10,4 фоизни  (5,3 мингта оила камбағал), меҳнат миграциясида юрган  фуқаро 7 344 нафарни  ташкил этган.

1 июль кунига 3 613 нафар (таълим муассасаларининг битирувчилари 1 984 нафар, миграциядан қайтиши кутилаётган 1 477 нафар ва бошқа 152 нафар) фуқаро меҳнат бозорига кириб келди.

Дастур доирасида жами 24 094 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

Хонадонбай ишлаш орқали аҳоли томорқасидаги экин экиш мумкин бўлган жами 1 961 гектар (100%) хусусан, 1,1 минг гектар ерда сабзавот, 510 гектар ерда картошка, 54 гектар ерда полиз, 39 гектар ерда дуккакли экинлар, 227 гектар ерда бошқа экинлар экилиши ташкил этилди.

Маҳаллаларга бириктирилган масъул банклар томонидан “Долзарб 20 кунлик” доирасида кам даромадли (жон бошига даромади 1 млн сўмдан кам) хонадонлар даромадини ошириш чоралари кўрилди.

Жумладан, кредит маблағлари ва ҳомийлик ҳисобидан 11,3 мингта парранда, 1 711 бош чорва ҳайвони, 1 520 та асалари қутиси етказиб берилди ва 496 та хонадонга ихчам иссиқхона қуриб берилди.

Натижада кам даромадли 715 та хонадоннинг ўрта ҳисобда йиллик даромадини 50-60 млн. сўмга чиқариш имконияти яратилди.

Банк мижозлари билан ишлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 3 та тижорат банклари томонидан ўтказилган учрашувларда 1 000 дан ортиқ хизмат кўрсатувчи мижозлар (тадбиркорлар) иштирок этди.

Шундан 147 нафар мижознинг масалаларини ҳал этиш ҳисобига 1 993 та янги доимий иш ўринлари яратилди.

Кредит олиб, ҳисоботларда ишчи ўрни кўрсатган 58 та корхонада 314 та иш ўрни легаллаштирилди.

Имтиёзли дастурлар доирасида 2803 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектига жами 55,3 млрд. сўм, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича 1683 нафар фуқарога 30,1 млрд. сўм, “Бизнесга биринчи қадам” дастурида 1120 нафарига 5,6 млрд. сўм ва “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастурида 149 нафарига 19,6 млрд. сўм кредит маблағи ажратилди.

17836 нафар фуқаронинг ўзини-ўзи банд қилиши таъминланди. 

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида  17 марта бўш иш ўринларининг “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Тадбирларда 34 та корхона   мавжуд 1 692 та иш ўрни, меҳнат шароитлари ва ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кўргазмали материаллари билан иштирок этди.

Ярмаркалар якуни билан 301 нафар фуқарога йўлланма берилиб, 273 нафари билан меҳнат шартномаси тузилиши таъминланди.

Шунингдек, 473 нафар ишсиз фуқарони касбга ўқитишга юборилди ва 355 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.

Субсидия маблағлари ҳисобидан ишсизларга меҳнат қуроллари, жумладан, тикув машина ва мотокультиваторлар берилиб, даромад манбалари яратиб борилди.

Меҳнат миграциясидаги фуқароларни қайтариш ва уларни даромадли иш ўринларида бандлигини таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан ҳар бир мигрант билан онлайн мулоқот қилиниб, хориждаги иш шароити, топаётган даромади, оилавий шароити ва муаммолари ўрганилди.

Етарли даромадга эга бўлмаган фуқароларни қайтариш ва даромадли иш ўринларида бандлигини таъминлаш чораси кўрилди.

Натижада 5794 нафар фуқаро меҳнат миграциясидан қайтарилиб, улардан 4005 нафарининг бандлиги таъминланди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 172,3 млрд. сўмлик 29 та лойиҳа доирасида 443 нафар иш ўрни яратилди.

Туманда жами 40,0 гектар ер майдонида 5 та кичик саноат зонаси, шундан 2,0 гектар ер майдонда 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган.

Юртбошимизнинг  тумандаги “Қумтепа” темирчиликка ихтисослашган ёшлар саноат зонасига ташрифлари давомида берган топшириқларига асосан лойиҳанинг 2-босқичи учун 1,9 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Ҳозирда туман бўйича, шу жумладан, кичик саноат зоналарида қиймати 381,5 млрд сўмлик 39 та лойиҳа амалга оширилмоқда ва улардаги қурилиш-монтаж ишларида 263 нафардан зиёд аҳолининг мавсумий бандлиги таъминланган.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Уйчи тумани Ўнҳаят МФЙда жойлашган 3-мактабнинг мажлислар залида Ўнҳаят, Истиқлол МФЙлари фуқаролари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш тўғрисида мулоқот ўтказилди.

Унда дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар берилди. Иштирокчиларга видеоролик ҳамда махсус слайт намойиш қилинди.

Уйчи туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги ЎРҚ-945-сонли Қонуни ва мамлакатимиз раҳбарининг  2025 йил 17 январдаги “Пахта  хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сонли Фармони мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигида яратилаётган янги механизмларни ишлаб чиқарувчиларга тушунтириш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.

Туман маданият марказида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинарда малакали мутахассислар, олим ва экспертлар, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими шартнома бўйича мутахассислари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, бухгалтерия маркази раҳбари, агроинспекция, пахта тўқимачилик кластер корхоналари, пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари бошлиқлари қатнашдилар.

Ўқув-семинарда мавзу юзасидан кенг тушунчалар берилиб, саволларга жавоб  қайтарилди.

Подкатегории