Уйчи тумани Ўнҳаят МФЙда жойлашган 3-мактабнинг мажлислар залида Ўнҳаят, Истиқлол МФЙлари фуқаролари иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган авлодни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш тўғрисида мулоқот ўтказилди.
Унда дунёда дин ниқоби остида содир этилаётган хунрезликлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, лоқайд ва бепарволикка берилмаслик бўйича тушунчалар берилди. Иштирокчиларга видеоролик ҳамда махсус слайт намойиш қилинди.






