Уйчи туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги ЎРҚ-945-сонли Қонуни ва мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 17 январдаги “Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-7-сонли Фармони мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигида яратилаётган янги механизмларни ишлаб чиқарувчиларга тушунтириш юзасидан ўқув-семинар ташкил этилди.
Туман маданият марказида бўлиб ўтган мазкур ўқув-семинарда малакали мутахассислар, олим ва экспертлар, Норин, Учқўрғон, Уйчи, Чортоқ туманлари ҳокимларининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бўлими шартнома бўйича мутахассислари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, бухгалтерия маркази раҳбари, агроинспекция, пахта тўқимачилик кластер корхоналари, пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари бошлиқлари қатнашдилар.
Ўқув-семинарда мавзу юзасидан кенг тушунчалар берилиб, саволларга жавоб қайтарилди.






