Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Уни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев очди ва бошқариб борди.

Сессияда дастлаб “Уйчи тумани сектор раҳбарларининг туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2025 йилнинг 1-чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш ҳақида”ги масала кўриб чиқилди. Туман прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Б.Муталлиевнинг “2024 йил давомида туман прокуратураси томонидан қонунчиликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар юзасидан туман прокурорининг ҳисоботи ҳақида”, туман ИИБ бошлиғи У.Эшановнинг “2024 йил давомида туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳисоботи ҳақида”ги маърузалари тингланди.

Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонасининг секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида”, “Уйчи тумани адлия бўлими бошлиғининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти ҳақида”, “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-59-сонли Фармони ижроси тўғрисида”, “Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланишига, уларга сифатли савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиб, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда савдо хизмати кўрсатилишида қонунийликни таъминлаш, туман марказида “Яшил макон” ҳудудини ташкил этиш тўғрисида”ги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ва доимий комиссияларнинг 2025 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бугун халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг тўртинчи сессиясида “Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланишига, уларга сифатли савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиб, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда қонунийликни таъминлаш, туман марказида “Яшил макон” ҳудудини ташкил этиш тўғрисида”ги масала ҳам муҳокама қилинди.

“Уйчи деҳқон бозори” МЧЖ раиси М.Нугмановнинг айни шу масала бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Сессияда ушбу масала туман Кенгашининг доимий комиссиясида ва депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилгани таъкидланди. Қарорда қонунийликни таъминлаш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилган. Қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган юмушлар билан танишишни бугун Уйчи туманидан бошлади.

Дастлаб дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти  Наманган илмий тажриба станциясига қарашли ер майдонларида ғалла парвариши ҳолати кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари экинни суғориш, дала қирғоқлари, йўл бўйларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

"Зарбол Навоий" СИУ,  "Уйчи миришкор қаноти",  Р. Раҳимов,  А. Эгамбердиев номли ММТПлари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ғаллазорлари кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими ғаллачиликда маррани баланд олиш, буғдойдан юз центнердан ҳосил кўтаришни кўзлаш лозимлигини таъкидлади.

Маълумот учун, жорий йилда туманда 6385 гектар майдонда галла парваришланмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Уйчи тумани марказидаги “Уйчи деҳқон бозори” ҳудудини тартибга келтириш мақсадида бозор ёнида бўш турган ер майдони туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан текисланмоқда.

Туман ҳокими Ш.Мусаев мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб, бу ерда автомобиллар учун тураржой қилинишини билдирди.‌‌

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги  Мажбурий ижро бюроси директорининг тегишли буйруғи билан   Исматуллаев Рахимжон Рустамович мажбурий ижро бюросининг Уйчи тумани бўлими бошлиғи вазифасида иш бошлади.

Бу вазифага қадар Р.Р.Исматуллаев бюронинг Наманган туманлараро  бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.

Подкатегории