Бугун халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг тўртинчи сессиясида “Уйчи тумани марказида мавжуд пиёда қатнов йўлакчаларида ноқонуний савдо хизмати кўрсатилишининг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, транспорт воситалари ҳаракатланишини тартибга солиш ва пиёдалар ҳаракатланишига, уларга сифатли савдо хизмати кўрсатилишида қулай шарт-шароит яратиб, аҳолига савдо хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш ҳамда қонунийликни таъминлаш, туман марказида “Яшил макон” ҳудудини ташкил этиш тўғрисида”ги масала ҳам муҳокама қилинди.

“Уйчи деҳқон бозори” МЧЖ раиси М.Нугмановнинг айни шу масала бўйича таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Сессияда ушбу масала туман Кенгашининг доимий комиссиясида ва депутатлар томонидан атрофлича муҳокама этилгани таъкидланди. Қарорда қонунийликни таъминлаш бўйича тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарларига кўрсатмалар берилган. Қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.