Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган юмушлар билан танишишни бугун Уйчи туманидан бошлади.
Дастлаб дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Наманган илмий тажриба станциясига қарашли ер майдонларида ғалла парвариши ҳолати кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари экинни суғориш, дала қирғоқлари, йўл бўйларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
"Зарбол Навоий" СИУ, "Уйчи миришкор қаноти", Р. Раҳимов, А. Эгамбердиев номли ММТПлари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари ғаллазорлари кўздан кечирилди.
Вилоят ҳокими ғаллачиликда маррани баланд олиш, буғдойдан юз центнердан ҳосил кўтаришни кўзлаш лозимлигини таъкидлади.
Маълумот учун, жорий йилда туманда 6385 гектар майдонда галла парваришланмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






