Янгиликлар
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Исматиллаев Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 3-политехникумда сайловчилар билан учрашди.
Депутат қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништириб ўтди. Сайловчилар ҳудудлардаги муаммолар бўйича мурожаатларини айтишди. Жумладан, Мустақиллик маҳалласидаги “1-Ўрикзор” ва “Фидойи” кўчаларида 1,5 км. йўлни асфальтлаш бўйича мурожаат қилинди. Депутат ушбу мурожаатни белгиланган тартибда ҳал этилишини билдирди.
🔰 Уйчи туман маданият марказида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
▫️Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири, ташкилотлар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма юз мулоқотда бўлдилар.
Сайёр қабул давомида 80 дан ортиқ фуқаронинг уй-жой, тиббий ёрдам, бандлик, кадастр, оилавий масала билан боғлиқ мурожаатлари келиб тушди.
Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди. Ўрганиш ва муддат қиладиган мурожаатларни қаноатлантирилиши назоратга олинди.
Бу каби қабуллар туман аҳолисининг муаммоларига зудлик билан ечим топишга қаратилган бўлиб, улар фуқароларнинг манфаатларини ҳимоялаш ва турли ижтимоий масалаларни самарали ҳал этишга хизмат қилади.
▫️2025 йил 31 январь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (https://lex.uz/ru/pdfs/7354510) қабул қилинди.
2025 йил 1 мартдан барча давлат органлари ва ташкилотлари UzINFOCOM билан шартнома тузиб, расмий веб-сайтлари ва порталлари фаолиятини фақатгина ҳукумат портали – gov.uz орқали йўлга қўяди.
Қарорга кўра, расмий веб-сайт Ягона платформага ўтказилганидан сўнг бир ҳафта муддатда эски расмий веб-сайтлар домен манзилларини ҳамда веб-сайт ва ундаги маълумотларни сақлаб қолган ҳолда, Ягона платформадаги расмий веб-сайтлар манзилига йўналтирилади ёки уларнинг фаолияти тўхтатилади.
Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Исматиллаев Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 3-политехникумда сайловчилар билан учрашди.
Депутат қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништириб ўтди. Сайловчилар ҳудудлардаги муаммолар бўйича мурожаатларини айтишди. Жумладан, Мустақиллик маҳалласидаги “1-Ўрикзор” ва “Фидойи” кўчаларида 1,5 км. йўлни асфальтлаш бўйича мурожаат қилинди. Депутат ушбу мурожаатни белгиланган тартибда ҳал этилишини билдирди.
Уйчи туман ҳокимлигида ҳафта давомида амалга ошириладиган навбатдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда туман ҳокими Ш.Мусаев таҳлилий маълумотларни тақдим қилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Йиғилиш якунида туман ҳокимининг 2025 йил 3 февралдаги қарори билан Тоҳиржон Фозилович Қирғизов туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганлиги эълон қилинди.






