Уйчи туман ҳокимлигида ҳафта давомида амалга ошириладиган навбатдаги долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда туман ҳокими Ш.Мусаев таҳлилий маълумотларни тақдим қилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Йиғилиш якунида туман ҳокимининг 2025 йил 3 февралдаги қарори билан Тоҳиржон Фозилович Қирғизов туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганлиги эълон қилинди.