Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Тоҳиржон Исматиллаев Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 3-политехникумда сайловчилар билан учрашди.
Депутат қабул қилинаётган қонун ва қарорлар мазмун-моҳияти билан йиғилганларни таништириб ўтди. Сайловчилар ҳудудлардаги муаммолар бўйича мурожаатларини айтишди. Жумладан, Мустақиллик маҳалласидаги “1-Ўрикзор” ва “Фидойи” кўчаларида 1,5 км. йўлни асфальтлаш бўйича мурожаат қилинди. Депутат ушбу мурожаатни белгиланган тартибда ҳал этилишини билдирди.






