Инсон фақат тарбия орқали инсон бўлади, унинг қандайлиги тарбиянинг натижасидир. Уйчи туманидаги Бирлашган маданият марказида ёшлар тарбиясига қаратилган навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Туман бош имом хатиби О.Исоқов, маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, туман ММТБ вакили Ғ.Хўжаев, нуронийлар кенгаши аъзоси, маърифат тарғиботчилари М.Юлдашев, А.Нажмиддиновлар халқимиз, айниқса, ёшларни одоб-ахлоқ, илм-маърифатга чорлаш бўйича маърузалар қилишди.
Биз учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган тарбиявий ишларга барча бирдек масъул экани таъкидланди.
Шунингдек, ажримларнинг олдини олиш, камбағалликни қисқартириш, томорқадан унумли фойдаланиш, атроф- муҳитни асраш каби масалаларда жамоат вакилларини фаол бўлишга чорланди.






