Уйчи туманидаги 22-ИДУМда Мевазор, Олмурут, Бўёғон, Иттифоқ, Ғайрат МФЙлари еттилиги, нуронийлар, бувижонлар мактаби аъзолари, маҳалла маърифат тарғиботчилари,15, 22, 28, 34,41,47-мактабларнинг маънавий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, кўчабошилари иштирокида “Бир болага етти маҳалла ота-она” шиори остида навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, диний идора вакили С.Ғаниев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, ЎзХДП туман кенргаши раиси Ғ.Жўраев, маърифат тарғиботчилари М.Юлдашев, А.Нажмиддинов, мактаб директори Р.Назароваларнинг “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича маърузалари тингланди.