Туман “Баркамол авлод” болалар мактаби қошида ташкил этилган “Ментал арифметика” тўгараги аъзолари Дубайда ментал арифметика бўйича бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб, ғолиблар сафидан жой олишди.

Жумладан, ушбу нуфузли мусобақада Шоҳида Неъматиллаева (26-мактаб, 2-синф), Искнаадар Аҳмаджонов (3-синф), Нурмухаммад Дилшодов (6-мактаб, 1-синф), Моҳибегим Содиқжонова (2-синф), Мавлуда Абдумуталлиева (3-синф), Темурбек Мўминов (33-мактаб) ғолибликни қўлга киритдилар.

Бу ёш иқтидор эгалари бугун туман маданият маруказида тантанали кутиб олинди. Унда туман ҳокими Ш. Мусаев , туман ИИБ бошлиғи У. Эшанов, туман ММТБ бошлиғи М. Мўминов, вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Х. Маматовалар ғолиб ўқувчиларни табриклаб, уларнинг устозлари ва ота-оналарига миннатдорчилик билдирдилар ҳамда болаларга эсдалик совғаларни топширдилар.