Уйчи туманидаги 46-мактабда жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига атаб "Ўзбек театри асосчиси" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Дилшода Жўраева томонидан 7-синфлар ўртасида "Беҳбудий сабоқлари" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Тарих фани ўқтувчиси Нозимжон Ниязов томонидан Беҳбудийнинг ҳаёти ва босиб ўтган йўли тўғрисида кенг маълумот берилди. Ўқувчилар М. Беҳбудийнинг сиймосини маҳорат билан гавдалантиришди.
Давра суҳбатидан ўқувчилар мамнун бўлишди ҳамда Беҳбудийнинг ижодий меросини янада чуқурроқ ўрганишга бел боғлашди.






