Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Эзгулик МФЙ биносида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев, туман Халқ қабулхонаси мудири Д.Болтабоев, ташкилот, муассасалар раҳбарлари аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, уларнинг мурожаатларини тингладилар.
Сайёр қабул давомида 13 нафардан ортиқ фуқаро мурожаат этди. Уларнинг кадастр, ижтимоий масалаларда, ичимлик суви тармоғини таъмирлаш, йўлни шағаллаш, бандлик билан боғлиқ мурожаатлар қабул қилинди. Ҳар бир масала тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, ижроси юзасидан тушунтириш берилди. Ўрганиш ва муддат талаб этиладиган мурожаатларнинг қаноатлантирилиши назоратга олинди.






