Уйчи тумани Наманган-Учқўрғон автомагистраль йўлида туман ҳокими Ш. Мусаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ўрганиш ишларини олиб боришди.

2-сектор ҳудудидаги Обод, Истиқлол, Ўнҳаят маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги пиёдалар йўлига қуриб олинган ноқонуний қурилмалар ўрганилиб, уларни йўл бўйларидан олдириш, буздириш чоралари кўрилмоқда. Ўрганишлар туман марказига қадар давом этади.