Бугун Уйчи туман ҳокимлигида туман ҳокими Шуҳрат Мусаев туркиялик қурувчи ишбилармон доира вакилларини қабул қилди.

Ишбилармонлар уйчилик қурувчилар билан ҳамкорликда туман марказида кўп қаватли, замонавий ва зилзилага бардошли уйлар қурилиши бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Қурувчилар вакиллари ўзаро ҳамкорлик борасида фикр алмашишди.