Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан билим масканимиз юқори синф ўқувчилари билан “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги” мавзусида учрашув ўтказилди.

Унда жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Бахтиёр Обидов иштирок этди. Мулоқот давомида Конституция мазмун-моҳияти, унда белгиланган эркинлик, тенглик ва бағрикенглик тамойиллари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, суд жараёни, жисмоний ва юридик шахслар берган ариза ва даъво аризаларининг кўриб чиқилиши, суд ҳужжатларининг ижрога қаратилиши ҳақида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.

Учрашув давомида Республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ҳам фикр юритилди.

Одилжон МАҲАМАДАЛИЕВ,39-мактаб директори.