Уйчи тумани 4-сектор ҳудудидаги  Оқтош МФЙда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” тамойили асосида амалга ошириладиган ишлар режалаштириб олинди.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев  хизмат кўрсатувчи мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари  билан муҳокама йиғилиши ўтказиб, тегишли топшириқларни берди. Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳар бир кўчада амалий ишга киришдилар.