Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Ўнҳаят маҳалласида Илҳомжон Мўминов, Неъматжон Дадамирзаевлар хонадонида "Маҳалла еттилиги" билан биргаликда маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқи ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури доирасида ўз меҳнати билан камбағалликдан фаровонликка эришган оилалар тажрибаларини оммалаштириш, “Маънавий кўмакчилар” томонидан камбағал оилаларда меҳнат, ҳалоллик ва оилавий қадриятлар асосида ўзига бўлган ишонч ва фаровон ҳаёт сари интилиш ҳиссини оширишга қаратилган пресс тур ва маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ЎзХДП туман кенгаши раиси Ғ.Жўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар сўзга чиқдилар.
Хонадон эгалари маҳаллада яшовчи бир гуруҳ ишсизларга томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тажрибаларини сўзлаб беришди. Тадбир якунида маданият бўлими санъаткорлари миллий қўшиқлар куйлашди.






